English version
Русская версия
Ўзбекча версия
 
 
Тошкент грух хакида

"ТОШКЕНТ" ГУРУҲИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

Карнай-сурнай ижрочилиги тарихи олис мозийга бориб тақалади ва ўзбек халқининг қадимий анъанавий мусиқа санъати турларидан бири ҳисобланади. Ушбу санъат ижрочилиги билан асосан, эркаклар шуғулланган ва бу таомил ҳозирги кунга қадар авлоддан-авлодга, устоздан-шогирдга ўтиб келмоқда. Карнай-сурнай садоларини одатда, тўй-маросимларда, байрам ва тантаналарда эшитишимиз мумкин.

 

Ана шундай қадимий санъатларимиздан бирини давом эттириш ва уни авлоддан-авлодга етказиш мақсадида, 1998 йил бошларида, Нодир Раимов бошчилигида "ТОШКЕНТ" карнай-сурнай гуруҳи ташкил этилди. Гуруҳ илк маротаба ташкил этилганида олти киши: сурнайчи, доирачи, ногорачи ва учта карнайчидан иборат бўлган. 1998 йил охирларида, ушбу санъат туридан келажак авлодни бохабар қилиш ва санъатимизни ривожлантириш мақсадида, Нодир Раимов ташаббуси билан, Чилонзор туманидаги Р.М.Глиэр номли маданият уйи қошида карнай сози ижрочилигидан билим берувчи мактаб ташкил этилди. Мактабга карнай созида чалишни ўрганмоқчи бўлган ёшлар жалб қилинади. Мактабнинг илк ўқувчиларини беш кишилик 12-15 ёшли ўспиринлар ташкил этди. Ҳозирги кунда эса ушбу санъат сирларини ўрганаётган ёшлар сони 34 кишига етади.

 

"Чўли ироқ", "Карнай гирбони", "Мушкулоти дугоҳ", "Баҳор таронаси", "Байрам таронаси", "Карнай нараси", "Тошкент таронаси" ва "Истиқлол таронаси" каби қадимий ўзбек миллий мусиқа куйлари "ТОШКЕНТ" гурухи репертуаридан жой олган.

 

"ТОШКЕНТ" гуруҳи ўзбек миллий санъатини бир қатор чет эл ва МДҲ давлатларида намойиш этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

 

2001 йил сентябрь ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Фестивалда "ТОШКЕНТ" гуруҳи ўзбек миллий санъати гўзаллигини яна бир бор намойиш этди.

 

2003 йининг май ойида, Буюк Британияда "ТОШКЕНТ" ва "АББОС" гуруҳлари Питтер Виголд ҳамда Жон Валлас раҳбарлигидаги "London Sinfonetta" оркестри билан ҳамкорликда Қиролича Елизаветта саройида ўз санъатларини намойиш этдилар.

 

2005 йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 14 йиллиги муносабати билан "КАРНАЙ НАРАСИ" ёш ҳаваскорлар Фестивали ва карнай сози ижрочиларининг биринчи шаҳар кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда "ТОШКЕНТ" гуруҳи ташаббуси билан ташкил этилган мактабнинг ёш карнайчилари ҳам иштирок этиб, юқори ва совринли ўринларни эгалладилар.

Ҳозирги кунда гуруҳ аъзолари тўққиз кишига етди:

Карнай созида: Нодир Раимов, Ҳожимурод Зиямухамедов, Сайфулла Турсунматов, Ахмаджон Мирзарахимов, Қобилжон Шарипов.

Сурнай созида: Собиржон Раимов, Абдухалил Абдурахимов.

Ноғора ва доирада: Азмиддин Асхонов, Аҳрор Исломов.

Бугунги кунда гуруҳ Республиканинг бир қатор замонавий, истеъдодли, профессионал бастакорлари – Мақсуд Бекмуродов, Нодир Умаров, Ботир Алиев, Дилмурод Мадкаримов, Бурхон Бердиев ва Афзал Ҳусановлар билан ҳамкорликда иш олиб бормокда ва Ўзбек миллий анъанавий мусиқа санъатини жаҳон бўйлаб тарғибот қилмоқда.

 

содержанка сайт . keylogger remove . הובלת מקרר . data recovery . windows network analyzer